| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
4. Автаркия сиёсати:
Автаркия сиёсати (бошқа давлатлар иқтисодига боғлиқ бўлмаган мустақил миллий хўжаликни вужудга келтиришга қаратилган сиёсат) маълум бир давлатнинг ўз-ўзи билан кифояланишга интилиб, бошқаларга муҳтож бўлмайдиган, экспорт ҳам, импорт ҳам қилмайдиган ёпиқ иқтисодий бирликни ташкил қилишидир. Унинг ғояси ҳимояланиш сиёсатидан ҳам ошиб тушади. Миллий иқтисоддан фарқланади. Эркин айирбошлаш назариясига тамоман зид.
Охирги икки жаҳон уруши оралиғида татбиқ этилган автаркия сиёсати икки шаклда: Экспансионистик (янги территорияларни босиб олишга интилиш) ва изоляционистик (... аралашмасликка оид) шаклларда намоён бўлди. Германия нацизми автаркия сиёсатини ушлаган мамлакат намунасига айланди. У Германиянинг бутун дунё айирбошлаш қоидаларига тўғри келмайдиган ички ва ташқи сиёсати туфайли юзага келган тадбирдан иборатдир. Автаркия сиёсати гарчи сиёсий мақсадларни кўзловчи тадбирлардан иборат бўлса-да, унинг назариётчилари уни тузумнинг бир иқтисодий асоси, деб биладилар. У шундан иборатки, кимёвий ва бирламчи хом-ашёларга, техникага ва ишчи кучларига эга бўлган мамлакат яшашга ҳақли. Муҳими - тартибга солиш. Сармоя эса иккинчи даражада туради. Автаркия сиёсатини қўлловчи ҳукумат ўз олдига сиёсий мақсадни қўйиб, иқтисодий ва молиявий тартиботни унга бўйсундиради. Автаркия сиёсати ўз мақсадига эришиши, яъни ички иқтисодни ўзи билан ўзи кифоялана оладиган даражага етказиши учун кўпгина эҳтиёжларнинг баҳридан ўтишга тайёр туриши лозим. Негаки, автаркия сиёсати мамлакатнинг ҳамма эҳтиёжларини бекаму-кўст қондиришига йўл бермайди. Муҳими бу сиёсат ички иқтисодни шахс, уммат ва давлатнинг асосий эҳтиёжларини юксалиш йўлидан бора оладиган даражада етарли қондириш даражасига олиб чиқиши. Шунга кўра, автаркия сиёсати асосида юрувчи давлат ташқи тижоратда хом-ашёлар, бозорлар, ишчи кучлар, мутахассис кабиларни қўлга киритиш учун ўзига керакли давлатларни қандай қилиб бўлмасин қўшиб олиши даркор. Бу иш бирлашиш ёки савдо шартномалари тузиш орқали амалга ошади. Иқтисодий ҳудудларни бекор қилиш мамлакатларни қўшиб олиш демакдир, яъни у сиёсий ҳудудларни бекор қилиш демакдир. Чунки сиёсий ҳудудларни бекор қилмай туриб, иқтисодий ҳудудларни бекор қилиб бўлмайди. Ўзида етишмаётган
142-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|